10 январнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Дональд Трамп куёвини ўзининг катта маслаҳатчиси этиб тайинлади. Трампнинг куёви девелоперлик компаниясини бошқаради, New York Observer газетаси эгаси ҳисобланади.
2. Венесуэла парламенти президент Мадурони ўз лавозимини тарк этган деб эълон қилди. Бироқ Венесуэла суди парламент президентни лавозимидан бўшата олмаслигини маълум қилди.
3. Чекиш дунё иқтисодиётига йилига бир триллион доллар зарар келтираётгани маълум қилинди. Тадқиқотчиларга кўра, одамлар орасида кашандалар улуши камайганига қарамай, дунё кўламида тамаки истеъмолчилари сони ошиб бормоқда.
4. Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионатида 48 та терма жамоа иштирок этиши расман тасдиқланди. Осиёга 8,5 та йўлланма берилади.
5. iPhone’лар пайдо бўлгунича қандай яшаганмиз? Gif-суратлар орқали тушунтирамиз.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)