9 январнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Ўзбекистонда 27 давлат сайёҳлари учун визаларни бекор қилиш 2021 йилга қадар кечиктирилди. Виза тартибини кечиктириш тўғрисидаги таклиф Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ҳамда бошқа вазирлик ва маҳкамалар томонидан киритилган.
2. Ўзбекистон ҳудудларида ҳукуматнинг ваколатли вакиллари пайдо бўлади. Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисидаги низом тасдиқланди.
3. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» яна 4 та Boeing-787 Dreamliner самолётини харид қилади. Авиакомпанияга Boeing-787 Dreamliner’нинг қайси модели етказиб берилиши, шунингдек, буюртма қиймати маълум қилинмаган.
4. Юнусобод ва Мирзо Улуғбек туманларини ўзаро боғловчи йўл қурилиши давом этмоқда. Йўл Наврўз байрами арафасида фойдаланишга топширилиши кутилмоқда.
5. «Байрам» гуруҳи яккахонларидан бири Равшан Ҳожиакбаров 44 ёшида вафот этди. Унинг вафотига инсульт сабаб бўлгани айтилмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)