Хива тумани ҳокими Эркин Ёқубов бир гуруҳ фаол ёшлар билан учрашди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
«Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» муносабати билан «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши томонидан ташкил этилган учрашувда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ёш тадбиркорлар, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари, ОАВ ходимлари иштирок этди.
Хива тумани аҳолисининг 158 мингдан зиёди 30 ёшгача бўлган ёшлардир. Туманда 10 касб-ҳунар коллежи, 1 академик лицей, 58 умумтаълим мактаби фаолият кўрсатмоқда. Футбол, оғир атлетика, бадиий гимнастика, кураш, ўзбек жанг санъати, стол теннисига ихтисослашган замонавий спорт иншоотлари, турли йўналишдаги тўгараклар ёшларнинг ҳар томонлама соғлом улғайишига хизмат қилмоқда.
Учрашувда ёшлар туман ҳокимига ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)