2017 йил «Инсон манфаатлари ва халқ билан мулоқот йили» деб эълон қилиниши муносабати билан «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Фарғона вилоят Кенгашида ёшлар фикрлари ва муаммоларни ўрганиш учун виртуал қабулхона ва ишонч телефонлари ташкил этилди. Бу ҳақда кенгаш матбуот хизмати хабар берди.
Қабулхонага ўз таклиф, муаммо ҳамда шикоятларингиз билан мурожаат қилишингиз мумкин. Ҳар бир мурожаат эътиборсиз қолдирилмайди.
Шунингдек, вилоят Кенгашида таклиф ва мурожаатлар учун махсус қути ўрнатилган бўлиб, ўз фикрларингизни ёзма равишда ёки ferghana.kamolot.uz сайтидаги виртуал қабулхона орқали ҳам топшириш имкониятига эгасиз.
Мурожаатларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ва ҳал этиш учун ишчи гуруҳи тузилган ҳамда алоҳида махсус «Фуқароларни қабул қилиш хонаси» ажратилган.
Ишонч телефонлари:
+99873 2442653
+99873 2440426
Изоҳ (0)