Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Миср Араб республикасининг янги тайинланган Фавқулодда ва мухтор элчиси Амани ал-Итрни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Элчи ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди.
Суҳбат давомида икки ва кўп томонлама шакллардаги Ўзбекистон—Миср ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Мулоқот чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларига алоҳида эътибор қаратилди. Ўзаро муносабатларнинг шартномавий-ҳуқуқий асосини кенгайтириш ва туризм соҳасини ривожлантириш борасида тажриба алмашишдан ҳар икки томон ҳам манфаатдор эканлиги қайд этилди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)