Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Эрон охирги уч ой мобайнида сузувчи омборхоналарида сақланаётган хом ашёнинг деярли ярми — 13 миллион баррелга яқин нефтни сотди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Фото: AP

Фото: AP

Reuters агентлигига кўра, ўтган йил октябри бошларида Эрон танкерларида 29,6 миллион баррелга яқин нефть бўлган. Ҳозирда 30 та шундай кемадан 12-14 таси тўлиқ ҳолда қолмоқда. Нефть Осиё мамлакатлари, жумладан, Хитой, Ҳиндистон ва Жанубий Корея, шунингдек, Европа давлатлари, хусусан, Италия ва Франциядаги харидорларга жўнатилгани билдирилмоқда.

Эрон ОПЕКдаги нефть ишлаб чиқариш ҳажми бўйича учинчи давлат саналади. Картель ноябрда қабул қилган хом ашё қазиб олишни чеклаш ҳақидаги қарорда санкциялардан сўнг нефть экспортини тиклаётган Эрон учун истисно қилинди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар