Кот-д’Ивуарнинг аскарлар томонидан эгаллаб олинган ва аҳоли сони бўйича иккинчи шаҳри Буакедаги ҳарбий база яқинида ўқ овозлари эшитилмоқда. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Отишма нима сабабдан бошлангани маълум эмас, бироқ исёнчиларнинг вакили аскарлар лагерm ташқарисида шубҳали ҳаракатларни пайқагани ва ўқ овозлари билан бунга қўл урганларни чўчитмоқчи бўлганини билдирди.
6 январь, жума куни аскарлар Буакега кириб, полиция бўлимларидаги қуролларни тортиб олди ва шаҳар остонасидаги марраларни эгаллади. Мамлакат мудофаа вазири Алан-Ричард Донвахига кўра, аскарлар маошларининг оширилиши ва унвон олиш жараёни соддалаштирилишини талаб қилмоқда.
Расмийлар аскарларни хотиржамликни сақлашга даъват қилгани ва улар билан музокаралар олиб бораётгани билдирилмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)