Сурияда ўт очмаслик ҳақидаги келишувга қўшилган қуролли тузилмалар сони 104 тага етди. Бу ҳақда Россиянинг мамлакатдаги қарама-қарши томонларни яраштириш маркази маълум қилди, дея хабар беради «Интерфакс».
Россиялик ҳарбийларга кўра, жанговар ҳаракатларни тўхтатиш тартибига қўшилиш ҳақидаги ҳужжатларни Хама вилоятидаги 10 қуролли тузилма етакчилари имзолади.
Мазкур тартибга қўшилиш ҳақида Дамашқ, Хомс, Хама, Алеппо ва Ал-Кунайра вилоятларидаги дала қўмондонлари ва қуролли мухолифат отрядлари билан музокаралар давом эттирилмоқда.Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.Россиянинг Суриядаги қарама-қарши томонларни яраштириш маркази
Изоҳ (0)