Агар Япониянинг Toyota Motor Corporation автоконцерни Мексикада АҚШга экспорт қилинадиган машиналар ишлаб чиқарувчи завод қурса, у мазкур маҳсулотни АҚШга олиб кириши учун каттароқ бож тўлашига тўғри келади. Бу ҳақда АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп Twitter’даги саҳифасида маълум қилди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».
«Toyota Мексикада, Қуйи Калифорнияда завод қурмоқчилигини айтмоқда, у ерда АҚШ учун Corolla ясалар экан. Ҳеч қачон! АҚШда заводлар қуринг ёки каттароқ бож тўланг», — деб ёзди у.
Toyota Motor said will build a new plant in Baja, Mexico, to build Corolla cars for U.S. NO WAY! Build plant in U.S. or pay big border tax.
— Donald J. Trump (@realDonaldTrump) January 5, 2017
Трампнинг баёнотига Toyota раҳбари Акио Тоёда жавоб берди. У компания режаларини ўзгартирмаслигини айтиб ўтди.
Маълумки, ўз сайловолди кампаниясида Дональд Трамп АҚШнинг ўзида қайта саноатлаштириш ўтказиб, янги иш ўринлари яратишни, йирик корпорациялар ишлаб чиқаришни ишчи кучи арзон бўлган бошқа давлатларга олиб чиқиб кетишига йўл қўймасликни ваъда қилган эди. Жумладан, Трамп General Motors корпорациясини у Мексикада автомобиль ишлаб чиқариб, АҚШга божхона тўловларисиз олиб кираётгани учун танқид остига олган эди.
Муқаддам Ford компанияси Мексикада завод қуриш режаларидан воз кечгани боис Трамп унинг мутасаддиларига миннатдорлик билдирган эди.
Изоҳ (0)