Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Жанубий Кореяга 2016 йилда КХДРдан 1,4 мингдан ортиқ киши қочиб ўтди. Бу ҳақда мамлакат бирлашиш вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС». 

Фото: Reuters

Фото: Reuters

KBS телеканалининг билдиришича, ўтган йили Жанубий Кореяга Шимолдан 1414 киши қочиб ўтган. Бу рақам 2015 йилга нисбатан 11 фоизга кўп. Ҳозирда мамлакатда истиқомат қилаётган шимолий кореяликлар сони 30,2 минг кишини ташкил этмоқда. 

Маълумот учун, 2016 йил Ким Чен Ин КХДРда ҳокимиятга келгандан бери шимолий кореялик қочоқлар сони кўпайган биринчи йил бўлди.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар