Хитойнинг Хэнанб провинциясидаги кўмир конида юз берган портлаш оқибатида камида 5 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Қутқарувчиларга кўра, ҳодиса чоғида туннелда 50 дан ортиқ киши бўлган. Улардан 7 нафари ҳозирда ҳам вайроналар остида қолмоқда.
Воқеа жойига маҳаллий расмийлар вакиллари ва тез тиббий ёрдам машиналари етиб келди. Текширув ишлари олиб борилмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)