Нигерия хавфсизлик кучлари мамлакат шимоли-шарқидаги қишлоқлардан бирида жойлашган гавжум бозорда портлаш уюштирмоқчи бўлган худкуш қизларни бартараф этиш учун қурол қўллашга мажбур бўлди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Маҳаллий маъмурият вакилига кўра, худкуш камарини таққан уч қиз бозорга кирмоқчи бўлди, бироқ блокпостда пайқаб қолинди. Уларни тўхатишга ҳаракат қилинганида қизлар қочишга тушди. Аскарлар терактнинг олдини олиш учун уларга қарата ўқ узишга мажбур бўлди.
Расмийлар теракт Нигерияда фаолият кўрсатадиган «Боко Ҳарам» гуруҳи томонидан тайёрланган деб ҳисобламоқда. Мазкур гуруҳ терактлар амалга ошириш учун асосан аёллар ва болалардан фойдаланади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)