Тан олинмаган Днестрбўйи Молдова Республикаси президенти Вадим Красносельский Молдова президенти Игорь Додон билан учрашди, дея хабар бермоқда «РБК».
Учрашув чоғида томонлар фуқароларнинг кўчиб юриши, барча ҳужжатларнинг тан олиниши ва алоқа масалаларини муҳокама қилди. Красносельский «учрашув мазмунга бой ўтгани, бундан кейин эса икки томон бирга ишлаши»ни таъкидлади.
Додон давлат раҳбарлари мажбуриятларига фуқаролар фаровонлигини ошириш учун барча имкониятларни ишга солиш кириши ҳақида фикр билдирди. Бу борада Молдова ва Днестрбўйи иқтисодиёти билан боғлиқ масалаларга тўхталиб ўтилди.
Аммо томонлар сиёсий масалаларни муҳокама қилмади. Додон Днестрбўйининг мақомини муҳокама қилиш масаласи иккала республика фуқаролари ушбу учрашувда қабул қилинган қарорлар натижаларини кўрганидан кейин ҳал этилишини айтди.
Изоҳ (0)