АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп АҚШ Демократик партияси Миллий қўмитаси серверларига ҳужум уюштирилишига эҳтиётсизлик сабаб бўлганини яна бир марта таъкидлади, деб ёзади «Интерфакс».
«Жулиан Ассанж Подеста (Ҳиллари Клинтон сайлов штаби бошлиғи)нинг электрон почтасини 14 ёшли ўспирин ҳам бузиб кира олишини айтди. Нима учун DNC’да бунчалик эҳтиётсиз бўлишди?» — деб ёзди у ўз Twitter’ига.
Сайланган президент, шунингдек, WikiLeaks асосчиси Ассанж маълумотларни гўёки Россиядан олганлиги тўғрисидаги ахборотни рад этганлигига эътибор қаратди.
Изоҳ (0)