АҚШнинг Вашингтон штати, Жефферсон округида қутқарувчилар бир моторли Cessna самолёти ва 4 кишининг жасадини топди. Ҳаво кемаси ўрмонзор ҳудудда, жарликда ётгани аниқланди. Бу ҳақда штат транспорт департаменти маълум қилди, дея хабар беради «РБК».
Ҳаво кемаси 29 декабрь, пайшанба куни маҳаллий вақт билан 6:00 да Сиэтл аэропортидан Порт Анжелесга учганди. Парвоздан 45 дақиқа ўтиб, самолётнинг диспетчер билан алоқаси узилди.
Ҳалок бўлганларнинг номлари ошкор этилмади. Ҳодиса сабаби ҳозирча маълум эмас.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)