Туркия парламенти комиссияси мамлакат конституцияга киритиладиган тузатишлар лойиҳасини тасдиқлади, улар Туркия президенти ваколатларини кенгайтиради, деб ёзади «Газета.ru».
Anadolu агентлиги маълумотларига кўра, парламентнинг конституциявий комиссияси Туркия конституциясига киритиладиган тузатишлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди, уни ҳукмрон «Адолат ва тараққиёт партияси»нинг 316 депутати имзолади.
Қонун лойиҳасини муҳокама қилиш 20 декабрда бошланиб, тўққиз кун давом этди. Сўнгги кунда комиссия муҳокамага 17 соат сарфлади.
Reuters таъкидлашича, келаси йилнинг баҳорида Туркия ушбу тузатишларни қабул қилиш борасида референдум ўтказишни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)