Ғарб ва Туркия томонидан қўллаб-қувватланадиган «Сурия озодлик армияси» (СОА) гуруҳи Россия ва Туркия воситачилигида келишилган ярашувга риоя қилишга ваъда берди. Бу ҳақда Reuters СОА вакили Усама Абу Заид баёнотига таяниб хабар берди, деб ёзади «ТАСС».
У, шунингдек, СОА Суриядаги низони тартибга солиш бўйича бўлғуси музокараларда иштирок этишга тайёрлигини маълум қилди. Шу билан бир вақтда, Абу Заид яқинда бўлиб ўтган сулҳ тузиш тўғрисидаги музокаралар чоғида СОА вакиллари Сурия ҳукумати вакиллари билан учрашмаганини айтди.
Абу Заид СОА Сурия президенти Башар Асад Суриянинг келажагини белгилашда қатнашмаслиги керак, деган фикрда эканлигини таъкидлади.
Мухолифат руҳидаги гуруҳ вакили айтишича, Сурия можаросини тартибга солиш бўйича музокаралар Женева жараёни доирасида кечиши керак, унинг доирасида Швейцарияда Сурия ҳукумати ва мухолифат ўртасида билвосита музокараларнинг бир нечта давраси бўлиб ўтган эди.
Изоҳ (0)