НАТО бош котиби лавозимига асосий номзодлардан бири Британия собиқ бош вазири Дэвид Кэмерон ҳисобланади, дея хабар бермоқда «Корреспондент.net» Daily Mail’га таяниб, у эса ўз навбатида альянсдаги манбаларига таянмоқда.
Нашр манбалари Британиянинг НАТОдаги кучли позициясини қайд этди, чунки у ҳарбий планда АҚШдан кейинги «энг йирик ва муҳим мамлакат»дир.
Улар, шунингдек, Евроиттифоқ таркибидан чиққач, қироллик альянсда фаолроқ рол ўйнашга интилаётганини таъкидлади.
Шу билан бир вақтда, Кэмеронга яқин мансабдорлар Буюк Британия унинг сиёсий аренага қайтишидан фақат ютишини маълум қилди. Собиқ бош вазир бундай имкониятни кўриб чиқишга тайёр, деди улар.
НАТОнинг ҳозирги бош котиби Йенс Столтенберг ўз лавозимини 2018 ёки 2019 йилда тарк этади.
Изоҳ (0)