Ҳар бир қиз ўз камчиликлари ҳақида яхши билади. Кўпинча бу камчиликлар инсоннинг ўзига нисбатан ишончсизлигига сабаб бўлади. Энг кўп тарқалган камчиликларга ортиқча вазн ва пастбўйни мисол қилиб келтириш мумкин. Агар сизга бу муаммо таниш бўлса ва сиз ҳеч бўлмаганда суратда бироз баландроқ бўлишни истасангиз, қуйидаги тавсиялар айнан сиз учун!
Қўллар тепага
Қўлларингизни асирга тушгандек кўтаришингиз шарт эмас, албатта. Шунчаки улардан бирини худди сочларингизни тўғрилаётгандек, кўзойнагингизни кўтараётгандек ёки кўзингизни қуёшдан тўсаётгандек кўтаринг. Бу усул қоматни узайтириб, унга 10 сантиметргача бўй қўшади.Оёқ учида туринг
Бу анчагина жўн маслаҳат бўлишига қарамасдан, иш беради! Асосийси — ҳар иккала оёқ учида туриб, бўйинни чўзиш керак эмас. Бир оёқни учида туриб, иккинчисини бироз букиш (худди узоқдаги бирор нарсани кўриб қолгандек) яхшироқ натижа беради.Елкаларни тўғри тутиш
Букчайиш бўйингизни тахминан 5 сантиметрга қисқартиради. Елкаларни тўғри тутиш эса — аксинча!Оёқларингизни чалиштиринг
Бор бўйингиз билан суратга тушаётган бўлсангиз бир оёғингизни иккинчисининг олд томонига қўйинг. Бу сизга 7—10 сантиметр баландроқ кўринишга ёрдам беради.Камерани пастроқ жойлаштиринг
Агар сизни суратга олаётган одам чўккалаб ўтирса, оёқларингиз узунроқ, ўзингиз эса баландроқ кўринасиз.Суратда нозикроқ кўриниш бўйича яна бир нечта кичик ҳийлалар:
- Қора рангдаги кийимлар қоматни нозикроқ кўрсатади. Деярли барчамизга таниш, бироқ жуда самарали қоида;
- Сиздан анча озғин одамнинг ёнида суратга тушманг, айниқса, либосларингиз ўхшаш бўлса;
- Камерага энг яқин жойлашган одам, суратда энг йирик бўлиб чиқади;
- Олдинга чиққан қоринни яшириш учун кийим қисмлари ёки бошқа буюмлардан фойдаланинг;
- Белга урғу бериш учун қўлларни ёнбошга қўймаслик зарур.
Изоҳ (0)