Хавфли белгилар: қалқонсимон безни текшириш вақти келганини қандай билиш мумкин?
Гипотиреоз ва тиреотоксикоз – қалқонсимон бездаги гармонларнинг кам ёки ортиқчалиги организмдаги моддалар алмашинувига таъсир қилиши натижасида соғлиққа жиддий зарар етказиши мумкин. Қалқонсимон безни текширтиришга сабаб бўладиган яна қандай белгилар мавжуд?
Сиз ҳаддан ташқари сержаҳлсиз
Ўзингиз хоҳламаган ҳолда, оддий нарсалардан ҳам аччиғингиз тез чиқади, гап кўтара олмайдиган бўлиб қолгансиз. Гоҳида бу аччиқланиш ва жаҳлни ўзингиз ҳам назорат қила олмайсиз.
Худди бошингиз ичида 4 хил – сангвиник, флегматик, меланхолик ва холерик одамлар жойлашиб олиб, бир-бири билан жанг қилаётгандек, кайфиятингиз гоҳ яхши ва гоҳида ёмон бўлади.
Иссиққа ҳам, совуққа ҳам чидолмайсиз
Об-ҳавонинг ўзгариши ҳам сизга ёмон таъсир қилади: бош оғриши, бош айланиши ва ҳоказоларга сабаб бўлади.
Изоҳ (0)