АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп Берлинда 19 декабрь, душанба куни юк машинаси Рождество ярмаркаси ташрифчилари устига бостириб боришини «инсониятга қарши ҳужум» деб атади. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.
«Бу инсониятга қарши ҳужум эди, бундай ҳолатни тўхтатиш лозим», — деди Трамп журналистларга.
Шу билан бирга, у сайловолди кампанияси чоғида айтганидек, АҚШга мусулмон давлатлардан қочоқлар киришини чеклашни ҳаётга татбиқ қилишга тайёр.
«Менинг режаларим ҳақида биласиз, ва мен ҳақ бўлганим, 100 фоизга ҳақ бўлганим исботланиб турибди», — деди сайланган президент «ҳодиса — бориб турган бемаънигарчилик» эканлигини қўшиб қўяр экан.
Германия пойтахтидаги теракт оқибатида 12 киши ҳалок бўлди, 50 киши жароҳат олди. Яраланган 18 кишининг аҳволи ўта оғир деб баҳоланмоқда.
Изоҳ (0)