Россия ва Тожикистон авиация расмийлари «Ямал» авиакомпаниясининг «Жуковский» аэропортидан парвозини келишиб олди. Шу тариқа икки мамлакат ўртасида авиақатнов тикланди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
«Тожикистон авиация расмийлари билан ‘Ямал’ авиакомпанияси самолётларининг ‘Жуковский’ аэропортидан Душанбе ва Хўжандга парвозлари келишиб олинди. Томонлар 22 декабрь, пайшанба куни музокараларни давом эттиради», — дея маълум қилди Россия транспорт вазирлиги матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Россия томони Тожикистон зиммасига олган мажбуриятларни бажармаса, ушбу мамлакат билан авиақатнов тўхтатилишини билдирганди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)