Россиянинг Иркутск вилоятида 20 декабрь, сешанба куни оммавий заҳарланиш туфайли ҳаётдан кўз юмганлар хотирасига мотам эълон қилинди. Бу ҳақдаги қарор губернатор Сергей Левченко томонидан имзоланди, дея хабар беради «ТАСС».
Таркибида метил спирти ва антифриз топилган суюқликни истеъмол қилиш оқибатида бугунги кунгача 53 киши ҳалок бўлди. Улардан 25 нафари Иркутск касалхоналарида оламдан ўтди, қолганларини касалхонага етказишга ҳам улгурилмади.
Ҳозирда касалхоналарда заҳарланганлардан 28 киши қолмоқда, улардан 13 нафари жонлантириш бўлимида. Барча жабрланганлар бир ҳудуд — Ново-Ленино кичик туманида истиқомат қилган ва «Бояришник» парфюмерия-косметика воситасини истеъмол қилган.
Иркутскда фавқулодда ҳолат тартиби жорий этилган. Вилоятдаги барча дўконларда таркибида спирт бўлган ноозиқ-овқат маҳсулотлари сотуви тақиқланди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)