Жанубий Кореянинг Hyundai Engineering ва Hyundai Engineering & Construction компаниялари консорциуми Тахиатош иссиқлик электр станциясини модернизация қилиш бўйича тендерни ютиб олди, дея хабар бермоқда «Газета.uz» «Ўзбекэнерго» АЖга таяниб.

Foto: “O‘zbekenergo”

Фото: «Ўзбекэнерго»

Консорциум 457 миллион доллар нарх таклиф қилган ҳолда «Тахиатош электр станциясида иккита қуввати 230—280 МВт бўлган буғ-газ ускуналарини қуриш» лойиҳаси учун ўтказилган халқаро тендер савдоларида ғолиб бўлди. 2015 йилнинг декабрида эълон қилинган танловда Хитой, Жанубий Корея ва Туркиядан жами 10 та даъвогар қатнашди.

Ғолиб ҳар бири 230—280 МВт бўлган иккита буғ-газ ускунасини қуради, 1—2-блок ва 3—4-навбатларни демонтаж қилади.

Шартнома кучга кирган вақтдан бошлаб станцияни қуриш ва хизматларни бажариш (демонтаждан ташқари) учун берилган вақт 914 кун деб белгиланган.