Закиров Ботир Иркинович Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси лавозимига тасдиқланди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат портали.
2016 йил 14 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-4877-сон фармонига мувофиқ Закиров Ботир Иркинович Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси лавозимига тасдиқланди, шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси — Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари комплекси раҳбари лавозимидан озод этилди.
Изоҳ (0)