Таниқли сухандон Абдумўмин Ўтбосаров хотирасига бағишлаб, унинг ҳамкасби Муслимбек Йўлдошев «Мўминга бегона баҳор» китобини ёзиб тугатди. Бу ҳақда унинг ўзи Facebook саҳифасида маълум қилди.
«Кўз очиб юмгунча бир йил ҳам ўтиб кетибди!.. Дўстим Абдумўмин Ўтбосаров хотираси ҳурмати эрта баҳорда ‘Мўминга бегона баҳор’ китоби устида иш бошлаган эдим, мана, у битиб, мухлисларга тақдим этишга муяссар бўлиб турибмиз», — деб ёзади сухандон.
Таъкидланишича, китоб тақдимоти ва хотира кечаси 23 декабрь соат 15.00 да Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхонада бўлиб ўтади.
Кириш эркин. Биронта ҳужжат билан келиш керак.
Абдумўмин Ўтбосаров вафот этгани 2016 йил 1 январь куни маълум бўлган эди. Томошабинлар Абдумўмин Ўтбосаровни ойнаи жаҳонда сўнгги бора 2015 йил 31 декабрь куни эфирда Ўзбекистон Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг табригини ўқиб эшиттирганида кўрган эди.
Изоҳ (0)