• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентдаги тадбирда Ўзбекистонда ишбилармонлик муҳитини яратишда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар ёритилди

    2016 йил 16 декабрь куни Wyndham Tashkent меҳмонхонасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги кўмагида хорижий элчихоналар ҳамда Ўзбекистонда аккредитациядан ўтказилган дипломатик ваколатхоналарнинг вакиллари иштирокида мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яратишда ҳамда сармоявий фаолликни оширишда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар ёритилишига бағишланган тадбир ўтказилди.

    Фото: «Дарё» / Алишер Азимов

    Фото: «Дарё» / Алишер Азимов

    Тадбирда қайд этилдики, ҳукумат томонидан тадбиркорлик фаолиятини юритиш, рухсат этувчи тартиб-таомиллардан ўтиш ва лицензия олиш билан боғлиқ жараёнларни соддалаштиришга жиддий эътибор қаратилмоқда. Ислоҳотларни амалга оширишдан кўзда тутилган асосий мақсад тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланиши таъминлаш учун кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кўпроқ эркинлик беришдан иборат. Республикадаги барқарор ривожланишнинг зарур шартларидан бири ички ва ташқи инвестицияларни жалб қилиш ва улардан самарали фойдаланиш эвазига эришилаётган инвестициявий фаоллик саналади.

    Чет эллик инвесторнинг пул шаклидаги улуши камида 5 миллион АҚШ долларини ташкил қилган хорижий инвестициялар иштирокида қайта ташкил этилаётган корхоналар солиқ қонунчилиги ўзгарган тақдирда давлат рўйхатидан ўтган вақтидан 10 йил давомида юридик шахслар фойдасидан олинадиган солиқ, қўшимча қиймат солиғи (товарлар, ишлар ва хизматлар савдоси бўйича айланма), мулк солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришга солинадиган солиқ, ягона ижтимоий солиқ, ягона солиқ тўлови, шунингдек, Республика йўл фонди ва Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш Фондига тўланадиган мажбурий тўловларни давлат рўйхатидан ўтган санасида амал қилган меъёрлар ва қоидаларга асосан қўллаш ҳуқуқига эга.

    Республиканинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш учун хорижий инвестициялар иштирокидаги янгидан ташкил этиладиган ишлаб чиқариш корхоналарига уларни давлат рўйхатидан ўтказиш вақтида амалда бўлган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ставкаларини беш йил мобайнида қўллаш ҳуқуқи берилади. Мазкур имтиёз инвестиция қилинган маблағ қийматидан қатъи назар хорижий инвестицияларга эга барча корхоналарга таъсир қилади.

    «Электрон ҳукумат» тизимини жорий этиш доирасида давлат органлари фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларини тезкор ривожлантириш, тадбиркорлик субъектларининг ваколатли органлар билан ўзаро муносабатининг алоқасиз шаклларини кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар комплекси белгиланган. Хусусан, дастурда «ягона дарча» тамойили бўйича тадбиркорлик субъектларига хизматлар тақдим этишга доир ягона марказлар орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхатини кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар назарда тутилган.

    Фото: «Дарё» / Алишер Азимов

    Фото: «Дарё» / Алишер Азимов

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев шунингдек, 2016 йил 26 октябрда «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонга ҳам имзо чекди. Ушбу ҳужжатда «Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зонаси, «Ангрен» ва «Жиззах» махсус индустриал зоналари номини бирхиллаштириш, шунингдек уларни «Навоий», «Ангрен» ва «Жиззах» эркин иқтисодий зоналар деб аташ кўзда тутилган.

    Республикада сайёҳлик соҳасида мавжуд имкониятлардан тўлиқ ва самарали фойдаланиш ҳамда соҳанинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йилнинг 2 декабридаги «Ўзбекистон Республикаси сайёҳлик соҳасини ривожлантиришни тезлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди. Фармон сайёҳлар учун қулайликлар ва сайёҳлик ташкилотларига афзалликлар яратишга йўналтирилган.

    Давлат сиёсатини самарали амалга ошириш, мақсадли вазифалар ва устуворликлар бажарилишини ташкиллаштириш ва мувофиқлаштириш мақсадида, тугатилаётган «Ўзбектуризм» Миллий компанияси негизида вилоятларда бўлимлари ва ваколатли вакиллари тайинланадиган Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ташкил этилди.

    Қўмитанинг вазифалари қаторига, биринчи навбатда, назорат ва маъмурий функцияларни амалга ошириш эмас, балки туризм соҳасида тадбиркорлик фаоллигини оширишга ҳар томонлама кўмак бериш, туризм ривожланишига тўсқинлик қилаётган барча тўсиқларни бартараф этиш, сайёҳлик хизматлари бозорида рақобатни ривожлантириш киради.

    Мазкур фаолиятга жалб этиладиган хорижий инвесторларга имтиёзлар тақдим этилади. Масалан, юридик шахслар томонидан камида «тўрт юлдузли» даражага эга бўлган меҳмонхоналар ва мотеллар фойдаланишга топширилган тақдирда, улар 5 йил муддатга фойда солиғи, ер ва мулк солиғи, шунингдек, ягона солиқ тўловидан озод этилади. Туроператорлар ўзлари тақдим этган сайёҳлик хизматларидан келиб тушадиган чет эл валютасидаги фойданинг мажбурий сотилишидан озод этилади.

    Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Урганчдаги халқаро аэропортларда чет эллик сайёҳлар учун юкларни олиш, транспорт хизматлари кўрсатишнинг соддалаштириш тартибига эга «яшил йўлак» божхона назорати тизими жорий этилади.

    Фармонда шунингдек, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантириш, сайёҳлик хизматларини лицензиялаш ва сертификатлаш, кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш каби қатор масалалар бўйича кенг кўламли вазифалар белгилаб берилган. Бир сўз билан айтганда, ҳужжат туризм соҳасидаги барча фаолият турларини қамраб олади. Бу каби комплекс ёндашув Ўзбекистонда туризм соҳасининг янада ривожланишига хизмат қилади.

    16.12.2016, 11:26   Изоҳ (0)   5799
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Анвар Шаропов Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси лавозимига тасдиқланди

    16.12.2016, 11:05

    Ботир Закиров Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси лавозимига тасдиқланди

    16.12.2016, 11:01

    Шофирконда болалар мусиқа ва санъат мактаби биноси реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди

    16.12.2016, 09:44

    Абдумўмин Ўтбосаров хотирасига бағишлаб, унинг ҳамкасб дўсти Муслимбек Йўлдошев китоб ёзди

    16.12.2016, 09:07

    Ўзбекистон янги бош вазири ўринбосарлари, Ислом Каримов фонди таъмирлаган икки мактаб, Самарқандда топиб, йўқ қилинган эшак жасадлари ва куннинг бошқа муҳим хабарл...

    15.12.2016, 19:31

    Самарқандда сув ёқасидан топилган кўп миқдордаги эшакларнинг жасадлари вилоят ҳокими томонидан бориб ўрганилди

    15.12.2016, 19:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.