АҚШда иқтисодиёт бўйича Нобель мукофоти совриндори Томас Шеллинг 95 ёшида вафот этди, деб ёзади «РБК».
Шеллинг 13 декабрь куни Мэриленд штати Бетесда шаҳридаги уйида ҳаётдан кўз юмди. Иқтисодчининг ўлимини унинг собиқ талабаси ва ҳамкасби Ричард Зекхаузер тасдиқлади.
Шеллинг 1921 йил 14 апрелда туғилган. У Мэриленд университети профессори бўлган. 1977 йилда сиёсий иқтисодиётга қўшган ҳиссаси учун Фрэнк Сейдман мукофотини қўлга киритган. 1991 йилда Америка иқтисодий уюшмаси президентига айланган. 2005 йилда «Ўйинлар назарияси доирасида таҳлил ёрдамида зиддият ва кооперация муаммоларини тушунишни кенгайтириш» илмий иши учун Нобель мукофотига лойиқ деб топилди.
Изоҳ (0)