БМТнинг Сурияда инсон ҳуқуқлари бузилишини ўрганиш комиссияси мамлакат ҳукумати Шарқий Алеппонинг ўзи назорат қилаётган ҳудудларида мазкур ҳуқуқларга риоя этилиши учун масъул эканини билдирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Сурия ҳукумати иттифоқдош кучлари билан бирга Шарқий Алеппони назорат қилмоқда ва шу тариқа ҳуқуқ бузилишлари, жумладан, эҳтимолий қатағонлар учун асосий масъулият зиммасида. Командирлар ваколатлари доирасида қўшинларда интизомни таъминлаши ва ҳуқуқбузарларни жавобгарликка тортиши лозим», — дейилади комиссия баёнотида.
БМТ экспертларига кўра, Сурия можаросида ҳарбий ғалаба имкониятсиз ва бегуноҳ инсонлар қурбон бўлишининг олдини олиш учун сиёсий музокараларга қайтиш зарур.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)