Суриянинг Хомс вилоятида мамлакат Ҳарбий-ҳаво кучларининг МиГ-23 қиручи самолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, ҳодиса 10 декабрь куни вилоятнинг шарқидаги Тифор аэродроми яқинида юз берган. Ҳалокатга техник носозлик сабаб бўлган.
Ҳарбий самолётни бошқараётган учувчи тирик қолган ва жиддий жароҳатлар олмаган. Манбаларнинг маълум қилишича, ҳозирда унинг ҳаёти хавф остида эмас.
Қирувчи самолётнинг ҳалокатига ИШИД террорчилик ташкилотининг алоқадор эканлиги рад этилди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)