Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Истанбулда содир бўлиб, 29 кишини ҳаётдан олиб кетган қўш теракт туфайли, Туркиянинг бутун ҳудуди бўйлаб миллий мотам эълон қилинди, деб ёзади «ТАСС». Тегишли фармонни мамлакат бош вазири Биноли Йилдирим имзолади.

Фото: AP

Фото: AP

Буйруққа мувофиқ, барча давлат муассасаларида давлат байроқлари туширилади.

Портлашлар Истанбулда маҳаллий вақт билан 10 декабрь, шанба куни тахминан 22:30 да (Тошкент вақти билан 11 декабрь 00:30 да) Vodafone Arena стадионининг шимоли-ғарбий девори ёнидан ўтган йўлда ҳамда арена яқинидаги боғда юз берди. Йўлда полиция махсус топшириқли бўлинмалари ўтирган автобус яқинида портловчи моддалар билан тўлдирилган машина портлатиб юборилди. Бир неча сониядан сўнг боғга худкуш террорчи ҳужум қилди.

Сўнгги маълумотларга кўра, қурбонлар сони 29 кишини ташкил қилди, уларнинг 27 нафари ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларидир. 166 киши жароҳатланди, уларнинг кўпчилиги оғир аҳволда. Туркия ички ишлар вазири терактни ташкил қилишга алоқадорликда гумонланиб, ўн киши ҳибсга олинганини маълум қилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Искандаров — энг яхши футболчи, Кападзе — энг яхши мураббий. Ўзбек футболида 2022 йилнинг энг яхшилари аниқланган маросимдан фоторепортаж
Маданият
Фарзандидан айрилган, 3 соат ухлаган, ҳожатхонада фаррошлик қилган: муваффақиятга эришиш йўлида турли қийинчиликлардан ўтган юлдузлар (фото)
Маҳаллий
«Сирдарёда бир сўм ҳам ўғирланмайдиган, коррупциясиз тизим яратилиши керак» — Сардор Умурзоқов