Япония бош вазири Синдзо Абэнинг Россия президенти Владимир Путин билан учрашувида япон томони давлатлар ўртасидаги виза тартибини енгиллаштиришни муҳокама этиш ниятида. Ўзгаришлар фақат узоқ муддатли визаларга тегишли бўлади. Бу ҳақда Asahi манбаларига таяниб, «Ведомости» хабар бермоқда.
Газетага кўра, визаларнинг амал қилиш муддати 3 йилдан 5 йилгача узайтирилади. Шу тариқа япон ҳукумати Россияга нисбатан 2014 йилда жорий этилган санкцияларни юмшатади.
Япония ташқи ишлар вазирлиги Россия президентининг мамлакатга ташрифи расман маълум қилинган пресс-релизни чоп этди. Унга кўра, Путин 15—16 декабрь кунлари мамлакатда бўлади ва Токио ҳамда Нагатога ташриф буюради.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)