Олимлар «Пан-Евросиё эксперименти» халқаро лойиҳаси доирасида Тюмень давлат университетининг (Россия) «Надимский» ўқув-илмий стационари ҳудудида иқлимни ва абадий музлик ҳолатини ўрганиш мақсадида янги станция ўрнатади. Бу ҳақда, Тюмень давлат университети матбуот хизматига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Надим шаҳрида (Ямал-Ненец мухтор округи) лойиҳа иштирокчилари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. Надим атрофидаги бир қанча жойлар кўздан кечирилганидан сўнг лойиҳалаштирилаётган ўқув-илмий стационари ҳудудида SMEAR станциясини ўрнатишга қарор қилинди.
Матбуот хизматининг аниқлаштиришича, янги станция иқлимни ва абадий музлик ҳолатини ўрганиш имконини беради.
Лойиҳа бўйича илк ўлчовларни 2017 йил ёзида амалга ошириш режалаштирилмоқда.
Лойиҳа Тюмень вилояти ва Ямал-Ненец мухтор округи ҳукуматлари шафелигида Хельсинки университети, Тюмень давлат университети ҳамда Россия Фанлар Академияси Сибирь бўлими Тюмень илмий маркази иштирокида ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)