Дональд Трамп президентлик сайлови кампанияси учун 322, унинг рақиби Ҳиллари Клинтон эса 565 миллион доллар сарфлади. Бу ҳақда АҚШнинг сайлов бўйича федерал комиссияси маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Комиссия ҳисоботига кўра, Трамп ўзининг сайловолди фондларига асосан хайрия ҳисобига тахминан 340 миллион доллар тўплади. Бундан 66 миллион долларини миллиардернинг ўзи қўшди.
Собиқ биринчи хоним ва Давлат котибининг сайловолди фондларига йиғилган маблағ салкам 581 миллион долларни ташкил этди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)