Франциянинг Ивелин департаментидаги Мант-ла-Жоли шаҳрида камида 3 минг киши эвакуация қилинди, бунга у ердан Иккинчи жаҳон уруши даврига тегишли бомба топилгани сабаб бўлди, деб ёзади «Интерфакс» маҳаллий ОАВларга таяниб.
Ичида 200 кг портловчи моддалари бўлган 500 килограммлик бомба қурилиш объектларидан бирида аниқланган.
Уни 8 декабрь куни кечгача зарарсизлантиришга муваффақ бўлишган. Сапёрлар ишлаётгани туфайли, темирйўл ҳаракати вақтинча тўхтатиб қўйилган. Шунингдек, яқин орадаги ўнлаб кўчалар ёпиб қўйилган. Эвакуация қилинган фуқаролар шу куни тунда уйларига қайтган.
Изоҳ (0)