Мадриднинг «Реал» жамоаси мағлубиятсиз учрашувлар сериясини 34 тага етказиб, клуб рекордини такрорлади. Бу ҳақда «Sports.ru» хабар бермоқда.
«Қироллик клуби» ЕЧЛ 6-турида «Боруссия Д» билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади ва мағлубиятсиз ўйинлар сериясини 34 тага етказиб олди. Охирги марта «Реал» 2016 йилнинг 6 апрель куни, «Вольфсбург»га қарши (0:2) ЕЧЛнинг 2015/16 йилги мавсумининг чорак финал илк ўйинида мағлубиятга учраганди.
«Реал»нинг 34 ўйиндан иборат мағлубиятсиз серияси 1989 йилда, Лео Бенхаккер мураббийлиги остида қайд этилганди. Зинедин Зидан бош мураббийлиги остидаги жамоа ушбу рекордни такрорлади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)