Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) спортчилар томонидан допингнинг кенг истеъмол қилиниши айбловлари туфайли, Россияга нисбатан вақтинчалик санкцияларни узайтиришга қарор қилди, деб ёзади «РБК» ташкилот сайтига таяниб.
19 июль куни киритилган санкциялар «навбатдаги билдириш хатига қадар» узайтирилди, дейилади баёнотда.
ХОҚнинг 19 июлдаги қарори билан Россия спорт вазирлигининг барча мансабдор шахслари, шунингдек, исмлари антидопинг ташкилотининг тадқиқотларида тилга олинган кишилар Рио-де-Жанейродаги 2016 йилги Олимпия ўйинларида аккредитациядан маҳрум қилинган эди.
Изоҳ (0)