Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Шавкат Мирзиёевни сайловдаги ишончли ғалаба билан телефон орқали табриклади, деб хабар берди ЎзА.
2016 йилнинг 5 декабрь куни бўлиб ўтган суҳбатда Эмомали Раҳмон давлат бошқаруви ишларида Шавкат Мирзиёевга омад тилаган. Давлат раҳбарлари Ўзбекистон—Тожикистон муносабатларини мустаҳкамлаш масалалари бўйича фикр алмашган.
Шунингдек, сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги долзарб вазифаларнинг амалий рўёбга чиқаришдан ҳар икки томон ҳам манфаатдор эканлиги таъкидланган.
Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича аниқ қарорларга келиш мақсадида давлат ва жамоат тузилмалари, хўжалик субъэктларининг икки томонлама мулоқотларини қўллаб-қувватлашга келишиб олган.
Суҳбат конструктив ва дўстона руҳда кечди, деб ёзилган хабар якунида.
Изоҳ (0)