2017 йилнинг 24 январь куни «Эль-Класико» фильми илк бор намойиш этилади, деб ёзди «Championat.asia». Кинокартина дунё саҳнасида катта шуҳрат қозониши кутилмоқда.
Унда ахондроплазия (паканалик) касалига чалинган ироқлик ака-укалар қисмати ҳикоя қилинади. Улар «Реал» ҳамда «Барселона» иштирокидаги тўқнашувни кўриш учун Ироқдан Мадридга қадар бўлган 5500 километр йўлни босиб ўтади. Хўш, улар мақсадига етадими?
Фильм фақатгина сайҳат ва футбол билан чекланиб қолмайди. Йўлдаги азоблар, севги-муҳаббат каби мавзулар ҳам ёрқин рангларда очишга ҳаракат қилинган. Унинг трейлерини томоша қилиб, ўзингиз хулоса қилинг.
Изоҳ (0)