Америкалик қўшиқчи Тейлор Свифт Forbes нашри томонидан тузилган йилнинг энг кўп даромад олувчи қўшиқчилари рейтингида етакчилик қилди, деб ёзади «РБК». Нашр ҳисоб-китобларига кўра, унинг Wildest Dreams альбоми хонандага рекорд даражадаги 170 миллион доллар маблағ келтирган.
Ўтган йилдаги каби, рейтингнинг иккинчи поғонасида Англия-Ирландия бойз-бенди One Direction жойлашди. Бу сафар мусиқачилар 110 миллион доллар ишлаб топишга муваффақ бўлди. Нашр таъкидлашича, гуруҳнинг яқинда бўлиб ўтган On The Road гастроль сафари қўшиқчиларга 200 миллион доллардан ортиқ даромад келтирган, аммо Forbes рейтинги мусиқачиларнинг 2015 йил 1 июнидан 2016 йил июнигача бўлган даромадлари асосида тузилади, шунинг учун ушбу даромадлар келаси сафар ҳисобга олинади.
Британиялик қўшиқчи Адель 80 миллион доллар ишлаб топди ва шу тариқа, рейтингнинг учинчи ўрнини эгаллади. Тўртинчи ўринда Мадонна (76,5 миллион доллар), бешинчи ўринда Рианна (75 миллион доллар) жойлашди.
Изоҳ (0)