Хонанда Лола Instagram’даги саҳифаси орқали 21—23 ноябрь кунлари бўлиб ўтган яккахон концерт дастури таассуротлари ва лавҳалари билан ўртоқлашишни давом эттирмоқда.
Концертда Олимпиада чемпиони, боксчи Ҳасанбой Дўстматовнинг ҳам саҳнада чиқиш қилгани шов-шувларга сабаб бўлган эди. Хонанда куни кеча концертнинг айнан шу лаҳзасидан видео эълон қилди.
«Ҳақиқий шоуда ҳаммаси ҳаққоний бўлиши керак! Мени Олимпия ўйинлари чемпиони, Риодаги Олимпиаданинг энг яхши боксчиси, Ўзбекистон ифтихори Ҳасанбой Дўстматов ва оқ рицар, аёлларни ўзига мафтун этувчи ҳамкасбим Шаҳриёр қўллаб-қувватлади!», — деб ёзди Лола.
«Ҳаммаси жуда ҳам зўр бўлди! Раҳмат сизларга!», — дея қўшимча қилди хонанда Лола.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)