Қарши шаҳрида 26 ноябрь куни Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бағишланган профессионал бокс кечаси ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Оламспорт».
«Геолог» аренасида ўтказилган бокс оқшомида ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталаридан ташқари, Россия, Грузия ва Туркманистондан келган боксчилар ҳам рингга кўтарилди.
Бокс кечасидан жами 7 та жанг ўрин олган бўлиб, улардан 2 таси ABCА йўналиши бўйича Осиё чемпионлиги учун кечди. Саккиз раундга мўлжалланган жангларнинг бирида Ўзбекистон вакили Жамшид Нажмиддинов техник нокаут эвазига Мансур Абдумаматовни мағлуб этди.
Иккинчи чемпионлик жангида яна бир ўзбекистонлик боксчи — Феруз Йўлдошев грузиялик Михаил Солононкини очколар ҳисобига мағлубиятга учратди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)