Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

28 ноябрнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.

Фото: Instagram / @soginchsadosi

Фото: Instagram / @soginchsadosi

1. Шавкат Мирзиёев Фидель Кастронинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Фидель Кастро ҳар доим Ўзбекистон ва Куба ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш, ҳамкорлик ва ўзаро ҳурмат тарафдори бўлган, дейди Шавкат Мирзиёев.

2. Ҳиндистоннинг мухолифатдаги партиялари пул ислоҳотига қарши норозилик акциялари ўтказади. Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди 8 ноябрь куни 500 ва 1000 рупия номиналли банкноталар истеъмолдан чиқарилишини эълон қилганди.

3. Қорли об-ҳаво Тошкентдан Қашқадарёга қатновчи таксиларда йўл ҳақи 120 минг сўмгача кўтарилишига сабаб бўлди. Кимдир бу ҳолатни қораласа, яна кимдир ҳайдовчиларга ён босмоқда.

4. Тошкентдаги бекатларга автобусларнинг келиш вақтини кўрсатадиган онлайн-таблолар ўрнатилмоқда. Табло автобуслар ҳаракати ҳақидаги маълумотларни Tashbus мобил дастуридан олади.

5. «Навбаҳор» Одил Аҳмедовнинг қўнғироғи ва талабидан кейин Олий Лигадаги ўрнини сақлаб қолгани айтилди. «Навбаҳор» ўтиш ўйинида вилоятдоши «Норин»ни мағлуб этди.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тан олинган камбағаллик. Ҳукумат муаммони қандай ҳал этмоқчи?
Дунё
Россияда урушга боришдан бош тортган маҳбусларга қўшимча жазо муддати билан таҳдид қилинмоқда — ОАВ
Саломатлик
Буйракда тошлар, гипертония: ривожланишига биргина туз сабаб бўладиган 4 та хавфли касаллик