Номаълум кимсалар 27 ноябрь, якшанба куни Австрия пойтахти Венадаги қочоқлар марказига алангаланувчи аралашма улоқтирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Полиция маълумотларига кўра, мазкур ҳужум туфайли марказ деворларидан бири аланга оқибатида куйиб қорайган, холос. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмади. Полиция воқеа юзасидан текширув бошлади.
Маълумот учун, қўшни Германияда шу йилнинг 10 ойи мобайнида қочоқлар лагерига 832 маротаба ҳужум уюштирилгани қайд этилган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)