АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп «яшиллар» партиясидан собиқ номзод Жилл Стайн талаби билан Американинг баъзи штатларида овозларнинг қайта ҳисоблаб чиқилиши ҳеч қандай натижа бермаслигига ишончи комил. Бундай фикрни республикачи ўз Twitter’ида ёзиб қолдирди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
«Ҳиллари Клинтон натижалар намоён бўлганидан сўнг, ғолибнинг нутқидан аввал менга қўнғироқ қилганида, сайловдаги мағлубиятини тан олган эди, — деб ёзди Трамп. — Ҳеч нарса ўзгармайди. Кўп вақт ва пул сарфлангани қолади, натижа эса аввалгидек бўлиб қолаверади».
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ президентлигига «яшиллар» партиясидан номзод Жилл Стайн бир қатор штатларда овозларни қайта ҳисоблаб чиқиш учун 3 миллион доллардан ортиқ маблағ тўплагани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)