Франциянинг балиқчи кемаси Янги Зеландия қирғоқларида ҳалокатга учради, натижада етти киши ҳалок бўлди, бир киши бедарак йўқолди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Ҳодиса ноқулай об-ҳаво шароитлари туфайли юз берган бўлиши мумкин. Бортда жами 11 киши бўлган, уларнинг уч нафарини қутқариб, касалхонага етказишган.
Қутқарув операцияси об-ҳаво ёмонлиги туфайли қийинлашмоқда — шамолнинг тезлиги соатига 50 километрга етмоқда.
Полиция ҳодиса сабабларини ўрганмоқда.
Изоҳ (0)