Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ангрен шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзоларига янги уй-жойлар топширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, «Ёш чегарачилар» клуби аъзолари, маҳалла фаоллари, ОАВ ходимлари иштирок этди.

Ангрен шаҳридаги «Жигаристон» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида қад ростлаган замонавий уйлар атрофи ландшафт дизайни талаблари асосида ободонлаштирилди. Турли мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди. Спорт майдончасида катта-кичик қурилмалар ўрнатилди.

Тадбирда санъаткорлар иштирокида концерт дастури намойиш этилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда тадбиркорлар ҳимояси янада кучайтирилади 
Дунё
Украина мудофаа вазири Ғарбнинг узоқ масофали ракеталари билан Россия ҳудудини ўққа тутмасликка кафолат берди
Маҳаллий
“Муҳожирлик бошингизга тушмас экан, Ватан нималигини билолмайсиз” — Навбаҳор Имомова Америкадаги диаспоралар ҳақида гапирди