• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сиёсий партиялар кузатувчиларининг иштироки Президент сайлови адолатли, очиқ ва ошкора ўтишига хизмат қилади

    «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги Қонуннинг 5-моддасига мувофиқ, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир тадбирлар, шунингдек, ҳар бир сайлов участкасида сайлов куни овоз бериш хоналарида ва овозларни санаб чиқишда Президентликка номзодлар кўрсатган сиёсий партиялардан биттадан кузатувчи қатнашиш ҳуқуқига эга. Бинобарин, сайловда сиёсий партия кузатувчисининг иштирок этиши, унинг ваколати доирасидаги вазифаларни қонундан оғишмаган ҳолда бажариши сайловнинг адолатли, очиқ ва ошкора ўтишига хизмат қилади. Бу ҳақда «Халқ сўзи» газетаси хабар бермоқда.

    Фото: «Халқ сўзи»

    Фото: «Халқ сўзи»

    Марказий сайлов комиссиясининг шу йил 7 октябрда қабул қилинган қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида қатнашувчи сиёсий партияларнинг кузатувчилари тўғрисидаги низом тасдиқланди. Унга кўра, кузатувчининг асосий вазифаси сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир тадбирларда партия манфаатларини кўзлаб, сайлов қонунчилигига тўлиқ риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишдан иборат.

    Муайян сиёсий партиянинг аъзоси, унинг тарафдори ёхуд мазкур сиёсий партияга хайрихоҳ бўлган Ўзбекистон Республикасининг 18 ёшга тўлган фуқароси ушбу сиёсий партиядан кузатувчи сифатида иштирок этишга ҳақли.

    Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатган сиёсий партиялар ўз кузатувчилари таркибини шакллантирди. Дастлабки маълумотларга кўра, округ сайлов комиссиялари томонидан сиёсий партияларнинг 37 минг 500 нафарга яқин кузатувчиси рўйхатдан ўтказилиб, уларга мандатлар берилган. Сиёсий партиялар сайлов штаблари томонидан кузатувчиларининг сиёсий-ҳуқуқий билимларини янада юксалтириш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

    Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий сайлов штаби томонидан онлайн тарзида ўтказилган республика ўқув семинари кузатувчиларнинг сайловда муносиб иштирок этишига бағишланди. Марказий сайлов комиссияси масъул ходимлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Адлия вазирлиги, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти мутахассислари ҳамда ҳудудий партия ташкилотлари раҳбарлари ва партия кузатувчилари қатнашган тадбирда миллий сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиш ҳамда қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти атрофлича таҳлил қилинди.

    Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳам сайлов кампаниясининг энг муҳим палласида партия манфаатларини ҳимоя қилиш, овоз беришнинг қонун талабларига оғишмасдан ўтказилиши устидан жамоатчилик назоратини олиб бориш мақсадида ўз кузатувчилари салоҳиятини оширишга, билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратмоқда. Партия фаоллари орасидан 9 минг 335 нафар кузатувчи тайинланиб, округ сайлов комиссияларида рўйхатдан ўтказилди.

    Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий сайлов штаби ҳам кузатувчиларнинг сиёсий ва ҳуқуқий билимини ошириш, уларнинг ҳуқуқ ҳамда вазифаларини кенг тушунтиришга алоҳида эътибор қаратмоқда.

    — Сайловларнинг очиқ ва ошкоралиги, шаффофлигини кафолатлашнинг муҳим омили саналган кузатувлар дастлабки ҳамда асосий даврга бўлинади, — дейди Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий сайлов штаби раҳбари Р. Камилов. — Дастлабки кузатув даври сайлов кунига қадар бўлган жараённи қамраб олади. Бундан ташқари, кузатувчи томонидан округ ва участка сайлов комиссияларининг мажлисларида, сайловолди ташвиқоти вақтида ҳамда овоз беришдан бир кун олдин сиёсий партия манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида кузатув амалга оширилади. Участка сайлов комиссияси овоз бериш куни ўз ишини бошлаган пайтдан то сайлов натижалари ҳақидаги баённома имзоланиб, кузатувчи томонидан унинг нусхаси олингунга қадар бўлган вақт асосий кузатув даври ҳисобланади. Кузатувчиларимиз мана шу жараёнларда фаоллик ҳамда зийраклик кўрсатиши, партия манфаатларини ҳимоя қилиб, жамоатчилик назоратини самарали амалга ошириши зарур.

    Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси ҳам сайловда кузатувчи институтидан самарали фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Хусусан, шу кунга қадар партиянинг 9 минг 335 нафар кузатувчиси округ сайлов комиссиялари томонидан рўйхатга олинди. Ҳозирги вақтда партия кузатувчиларини сайлов куни овоз бериш жараёнини кузатишга тайёрлаш юзасидан фаол иш олиб борилмоқда.

    Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

    25.11.2016, 16:53   Изоҳ (0)   5190
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ягона порталда энди электрон рақамли имзо талаб қилинмайди

    25.11.2016, 13:03

    «Аргументи и факти»: Президент сайлови Ўзбекистон ва унинг халқи ҳаётида фавқулодда муҳим аҳамиятга эга

    25.11.2016, 12:39

    Марказий сайлов комиссиясида Япония элчихонаси котиби билан учрашув бўлиб ўтди

    25.11.2016, 12:11

    Тошкентда «Нефть ва газни қайта ишлаш, муқобил ёқилғи» мавзусида илмий-техник конференция ташкил этилди

    25.11.2016, 10:46

    Ўзбекистонда Халқаро молия корпорацияси вакиллари иштирокида BCI талабларига жавоб берадиган пахта етиштириш масаласи муҳокама этилди

    25.11.2016, 10:23

    Алвис Эглитис: Ўзбекистонда сайловолди курашини ёритишда замонавий журналистик усуллар жуда фаол қўлланилмоқда

    25.11.2016, 09:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россия Афғонистон Ислом Амирлигини расман тан олди

    Дунё | 3 июл, 23:51

    Болалар билан уруш ҳақида қандай суҳбатлашиш лозим?

    Дунё | 3 июл, 23:35

    Қорақалпоғистонда фуқаронинг ёнидан 250 граммдан ортиқ опий топилди

    Ўзбекистон | 3 июл, 23:20

    “Дарё” дайжести: 3 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 3 июл, 23:05

    Самарқанд нўхат шўраги патентланди 

    Ўзбекистон | 3 июл, 22:50

    Дерматологдан огоҳлантириш: “Ушбу хато SPF кремнинг фойдасини йўққа чиқаради”

    Гўзаллик | 3 июл, 22:40

    АҚШда 6 млрд долларлик таълим дастурларини молиялаштириш тўхтатиб қўйилди 

    Дунё | 3 июл, 22:30

    Суперлига. “Шўртан” ўз майдонида “Қизилқум”га мағлуб бўлди

    Спорт | 3 июл, 22:26
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.