«Туркистон» санъат саройида бодибилдинг ва фитнес бўйича Ўзбекистон кубоги баҳслари бўлиб ўтди. Тадбирни Ўзбекистон бодибилдинг ва фитнес федерацияси ташкил этди, деб хабар беради UzReport.
Мусобақада мамлакатнинг барча минтақаларидан ташриф буюрган 50 дан ортиқ атлет иштирок этди. Олий мукофот бодибилдинг бўйича жаҳон чемпионатига йўлланма эди.
Чемпионат турли вазн тоифасидаги аёллар ва эркаклар ўртасида ўтказилди. Шунингдек, унда биринчи марта имконияти чекланган спортчилар иштирок этди.
Турнир якунларига кўра Павел Умирзаков мутлақ ғолиб ва кубок соҳиби деб топилди. Унга 15 миллион сўм учун сертификат тақдим этилди.
Ўз вазн тоифасида биринчи бўлган спортчиларга 1 миллион сўм миқдорида пул мукофотлари берилди. Қолган ютуқли ўрин соҳибларига медаль ва сертификатлар тақдим этилди.
Изоҳ (0)