Хитойнинг Шаньси провинциясида бизнесмен берилган вазифаларни бажара олмаган ходимларини ун қуртини ейишга мажбур қилди, деб ёзади Shanghaiist.
Нашр маълумотларига кўра, камситиш жараёни Ханьчжун шаҳридаги бизнес-марказлардан бирида бўлиб ўтган. Раҳбар 60 нафар ёш ходимни битта хонага тўплаган. Ходимлардан бири уларга бир челак қурт, овқат учун таёқчалар, кружка ва байцзю (кучли алкоголь ичимлик) келтирган.
Сўнг савдо бўлими раҳбари айбдорларни бирма-бир чақириб, уларга личинка ва алкоголь аралашмасини ютишга берган. Қўлдан бой берилган ҳар бир мижоз учун ишчи тўрттадан ун қуртини ейиши керак эди. Фирма директори сўзларига кўра, ҳар бир ишчи жазони ўз ихтиёри билан ўтаган, фақат туғилажак боласининг тақдиридан ташвишланган ҳомиладор аёлгина бундан бош тортган.
Изоҳ (0)